Завод жамоаси фаолиятини муносиб баҳолаш
Коронавирус эълон қилинганидан бери, биз уни: - Корона, деб аташга ўрганиб қолдик, Пандемия бутун дунёни худди кўринмас ип билан ўраб қўйгандек. "Ўзингизни асранг!" тилаги дўконларда, бозорлар, супермаркетлар, ТВ экранлардан ва шунчаки оғиздан оғизга ўтиб келмоқда. Қўллаб-қувватлаш, хайрия, ва сахийлик – кўпчиликка ҳозир жуда мухим. Ва уларни улашишга тайёр одамлар ҳам бор. Бир неча кун давомида барча ижтимоий тармоқлар пандемияга қарши курашга ҳисса қўшган, муҳтожларга бепул ёрдам кўрсатган одамларнинг фотосуратлари билан тўла.
Улар қаторида, бугун биз “Шампан вино” заводи раҳбарияти ва ходимларини табрикламоқчимиз. Бу инсонлар пойтахтимизнинг Яшнобод тумани – Қашқадарё вилояти – Нукус шаҳри бўйлаб катта сахийлик саёҳатига чиқиб келишган. Сафарнинг мақсади –мухтожларга кўмак эди.
Жойларда ҳарқатдан мухтож ва кам таъминланган оилаларга керакли ёрдамлар тақдим этилди.
"Меҳр-Саховат" кўкрак нишони эса заводнинг улкан жамоаси фаолиятига муносиб баҳо бўлди.
Журналист Диана Ибатуллина (https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=3235097396613004&id=100003383261537)