Umumiy ma'lumot

«O’zbekiston Shampani» АЖ Тошкентда жойлашган. Корхона 1942 йилда ишга туширилган. Заводнинг асосий фаолият тури шампан ва бошқа газланган шароб ичимликларини ишлаб чиқариш, шунингдек шароб материалларига ишлов беришдан иборат.
Корхонада ишчилар учун барча маиший шарт-шароитлар яратилган. Бугунги кунда корхона ишчилари сони 155 кишини ташкил этади. Улардан раҳбарлар – 11 киши, хизматлар мутахассислари ва технологлар – 16 киши, техник ходимлар (ишчилар) – 128 киши. Корхона ишчиларининг ўртача стажи 15-23 йилни ташкил этади.
Акциядорлик жамияти алоҳида мулкига, ўзининг мустақил балансига эга ва тўлиқ хўжалик ҳисоб-китоби асосида ҳаракат қилади.
Жамият юридик шахс бўлиб, фирма бланкларига, ўзининг номи жойлаштирилган юмалоқ муҳр ва штампларига, фирма белгисига, банк муассасасида миллий ва чет эл валютасидаги ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобварақларига эга.
«O’zbekiston Shampani» АЖ Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг маҳаллий органида рўйхатдан ўтган.
Акциядорлик жамияти ташқи иқтисодий фаолият юритиш ҳуқуқича эга.
«O’zbekiston Shampani» АЖда барча муҳандислик инфратузилмалари мавжуд. Корхонада шампан шаробларини қуйиш ва безаш цехи, ликер ажралмали шароб материалларига ишлов бериш цехи, тиндирилган шароблар ишлаб чиқариш ва қуйиш цехи, ишлаб чиқариш лабораторияси, тайёр маҳсулот ва хом ашё омборлари мавжуд. Паспортга асосан комплекс дастур бўйича белгиланган тадбирлар бажарилган.
2014 йилда 900 м. кв. майдонли моддий омборда ароқ ишлаб чиқариш бўлимига реконструкция қилиш ишлари амалга оширилган. Унда шиша идиш цехи, ароқ қуйиш, ароқ ва ароқликер маҳсулотларини безаш цехи ва тайёр маҳсулот цехлари жойлаштирилган. Умумий майдони 400 м. кв. бўлган 3 қаватли спирт сақлаш омбори ва ароқ ишлаб чиқариш бўйича купаж бўлими қурилган.
2015 йилнинг декабрь ойида ароқ ва ароқликер маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Шампан ишлаб чиқариш учун узумнинг муайян навларидан олинган шароб материаллари ишлатилади. Шампан шароб материалларига ишлов бериш учун йўналтириладиган узумнинг техник навлари: Баян-Ширей, Кульжа, Пино, Ркацители, Рислинг, Каберне, Сояки ва бошқалар.
Асосий хом ашёни етказиб берувчилар Тошкент вилояти, Самарқанд, Наманган ва республикамизнинг бошқа вилоятларида жойлашган шароб ишлаб чиқариш учун шароб материалларини тайёрловчи пунктлар ҳисобланади.WP 002700
Хом ашё ва асосий материалларни етказиб берувчилар билан жамият яқиндан алоқаларни йўлга қўйган, чунки завод шампан, кўпирувчи ва газланган шароблар ишлаб чиқариш бўйича ягона ихтисослаштирилган завод ҳисобланади.
2007 йил 15 ноябрда жамият шампан, кўпирувчи, газланган, табиий, махсус шароблар ва газланган алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш йўналишида ISO 9001 бўйича Давлат реестрида UZ. AMT. 05 MAI 004-сонли сифат менеджменти тизими (СМТ)га мувофиқлик миллий сертификатини олган. 2011 йил 25 ноябрда ISO 9001 бўйича СМТ сертификати сертификатлаштирилган ва Уз. SMT. 01.251.1243116-СМТга мувофиқлик миллий сертификати олинган.
2014 йил 27 мартда Халқаро тан олинган менеджмент тизимларини сертификатлаштириш органи «Cert international» томонидан жамиятга СМТга UZ SMT 04.02.01153-сонли халқаро сертификат берилган.
Шунингдек, 2015 йил 21 октябрда ЎзР Вазирлар Маҳкамасида 359-сон билан реестрга киритилган ароқ ва ароқ-ликер маҳсулотларини ишлаб чиқариш лицензияси олинган.
КОРХОНА УСТАВИГА АСОСАН ФАОЛИЯТНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ:
Рақобатбардош ва юқори талабга эга шампан шароблари ва бошқа ичимликларни ишлаб чиқариш;
Илғор технологиялар ва узлуксиз линияларни жорий қилиш учун маблағлар жалб этиш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш циклининг механизациялашуви ва автоматлашувини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқаришни техник модернизация қилиш ва рақобатдошлигини ошириш;
Даромад олиш ва олинган даромадни ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларини ечишга сарфлаш.WP 002710
Ўз хом ашё базаси учун узумнинг техник навлари плантацияларини ташкил этиш мақсадида, «O’zbekiston Shampani» ОАЖнинг 51% улуши билан, 2013 йил 24 июлда Хамза тумани хокимиятида майдони 400 га бўлган «Shampan Sharob» МЧЖ рўйхатга олинган.