Пресс-релиз (узб)
Background

 

Ўзбекистон – ажойиб ўлка бўлиб, энг қадимий шароб етиштириш марказларидан бири ҳисобланади. Табиий шароити жуда эрта ва кеч пишадиган турли хил узум навларини етиштириш учун, ҳамда юқори сифатли қуритилган маҳсулот навларини ва ҳар хил турдаги шароб, шу жумладан шампан ичимликларини ҳам ишлаб чиқаришга қулай ўлка ҳисобланади.

Ўзбекистонда шампан ичимликларининг пайдо бўлиши афсона билан боғлиқ. Ҳикоя қилинишича, Попов исмли савдогар катта участка ерида ўзининг мулкини қуради, узум плантациясини етиштиради ва маҳаллий узум навларидан енгил кўпикли шароб ишлаб чиқаради. Шу мақсадда - уйнинг ертўласи жуда катта идишларда ишлаб чиқарадиган устахонага айлантирилган.  Ҳозирги кунда “O’ZBEKISTON SHAMPANI” заводи рус савдогари собиқ мулк ҳудудида жойлашган.

Ўзбек шампан ичимлиги олдин ишлаб чиқарилмаган. 1942 йилдан бошлаб ўзбек шампан ичимлиги ишлаб чиқарилиши бошланган. Тез орада Тошкент шампан шароб завод маҳсулотлари (ҳозирги “O’ZBEKISTON SHAMPANI” АЖ) кенг машҳурликка эришди, энг нозик таъбли истеъмолчилар бу шаробдан баҳраманд бўлишди.

1942 йилда Ўзбекистоннинг турли экологик соҳаларда шампан ичимлигини ишлаб чиқаришда, фойдаланиладиган узумдан шароб қилишни ўрганиш учун мутахассисларнинг ўтказган тажрибалари асосида, Ўзбекистонда шампан ичимлигини ишлаб чиқариш имкониятлари исботланди. Шу муносабат билан, ишлаб чиқариш мақсадида хом-ашё базасини ривожлантириш учун зарур чора-тадбирлар кўрилди ва Харков, Цимлянск, Ростов на Дону ва Инкерман эвакуацияланган шампан заводлари томонидан келган ускуналар ёрдамида шампан ичимлигини ишлаб чиқариш учун завод қуриш қарори қабул қилинди.

Дастлаб завод қурилди ва 1944 йилда № 6 пиво заводи ҳудудида ишга туширилди. Кейинчалик “Тошкентвино” шароб қилиш базасида “Дегрез” (Тошкент шаҳар зонаси) ҳудудида 250 минг талик қувватга эга бўлган шампан шиша ишлаб чиқарадиган завод қурилди.

Ўзбек иқтисодий қўмитасининг 1960 йил 30 июндаги № 110-р сонли кўрсатмасига асосан   заводга “Тошкент шампан шароб заводи” номи берилган ва Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат саноати Вазирлиги тасарруфига киритилган.

“Тошкент шампан шароб заводи” “Ўзмевасабзавотсаноат” Республика уюшмаси шакллантириши муносабати билан 1975 йилда унинг таркибига киритилди ва мулк шаклларининг кейинги ўзгаришларида шу таркибда қолдирилди.

Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси қарори ва 12.08.1996 йил № 479 кПО-сонли Ўзбекистон Республикаси тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш хатига биноан “Тошкент шампан шароб заводи” - “O’ZBEKISTON SHAMPANI” Очиқ Акциядорлик Жамиятига айлантирилди.

Кейинчалик 06.08.2014 йилдаги навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилиши томонидан ҳуқуқий шакл ўзгариши қарорига асосан “O’ZBEKISTON SHAMPANI” Акциядорлик Жамиятига ўзгартирилган.

Корхонанинг асосий ишлаб чиқариш фаолияти:

  • шампан ва кўпикли шароб ишлаб чиқариш;
  • узумли шарбатларни ишлаб чиқариш;
  • ароқ ва ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
  • шароб материалларига ишлов бериш.

     “O’ZBEKISTON SHAMPANI” Акциядорлик Жамияти Тошкент шаҳар Яшнобод туманида ўз ишлаб чиқариш биносида жойлашган.

Умумий ер майдони 5,3 га. Шулардан, 2,5 га ер майдони ишлаб чиқаришни ривожлантиришга мўлжалланган.

Ишлаб чиқариш ҳудудида:

  • шароб материаллари устахонаси;
  • шампан ичимликларини тўлдириш ва безатиш устахонаси;
  • сокин шаробларни тўлдириш ва безатиш устахонаси;
  • ароқ ва ароқ маҳсулотларини тўлдириш ва безатиш устахонаси;
  • спирт сақлаш ва ароқ маҳсулотлари аралаштириш бўлими;
  • тайёр маҳсулот омборхонаси;
  • шиша контейнер устахонаси;
  • қозонхона;
  • маъмурий бинолари мавжуд.

Ҳозирги кунда корхонада 150 кишидан ортиқ ходим ишлаб келмоқда.

2015 йилда Корхона 1500 минг дона шампан ва газланган шароб, 65 минг декалитрли шароб, 20 минг декалитрли ароқ ва ароқ маҳсулотлари учун шишаларини ишлаб чиқарди.

Жамият хом ашё ва асосий материаллар етказиб берувчилар билан яқин алоқаларда бўлиб келмоқда, чунки шампан ичимликларини, кўпикли ва газланган шаробларни ишлаб чиқаришда ягона ва ихтисослаштирилган завод ҳисобланади.

Бизнинг заводимиз Халқаро танлов ва кўрикларда қайта-қайта иштирок этиб, турли хил сертификат ва дипломлар билан тақдирланган.

Жамиятнинг ривожланишида корхонамизнинг асосий мақсади:

  • Рақобатбардош ва энг кўп истеъмол қиладиган шампан шароблари ва бошқа ичимликларни ишлаб чиқариш;
  • Илғор технологиялар ва ишлаб чиқариш линияларини жорий этиш билан маблағни ошириш;
  • Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш циклида техник модернизация ва автоматизациялаштиришни амалга ошириш;
  • Фойда олиш ҳамда олинган фойдани ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ишлатиш; Жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилиш.

 

Онлайн опрос

Какие материалы на сайте нужно больше освещать?

Copyright © 2018 "O'zbekiston shampani" AJ.